1

Коронавирусга қарши эмлаш кўрсаткичлари бўйича Наманган вилояти биринчи

ЖАМИЯТ 25.06.2021, 12:04
Коронавирусга қарши эмлаш кўрсаткичлари бўйича Наманган вилояти биринчи

24 июнда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 79079 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 49677  нафарни,  
  • 2-босқич эмланганлар 14836  нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 14566 нафарни ташкил қилди.

 

Айни кунгача мамлакатимизда жами 3114863 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 1834230 нафарни,  
  • 2-босқичда эмланганлар  1112083  нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар  168550 нафарни ташкил қилди.  

 

24 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Наманган вилояти (15497  доза),
  • Тошкент шаҳри (9837 доза),  
  • Самарқанд вилояти (6804  доза)

банд қилди.  

 

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

  • Наманган вилоятида 374330 доза,  
  • Фарғона вилоятида 362002 доза,  
  • Андижон вилоятида 351600 дозани ташкил қилмоқда.  

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1