1

Кунлик ва жума намозларини очиқ ҳавода ташкил этиш тавсия қилинди

ЖАМИЯТ 25.06.2021, 17:01
Кунлик ва жума намозларини очиқ ҳавода ташкил этиш тавсия қилинди

Аввал хабар қилганимиздек, жорий йилнинг 28 июнидан  12 июлига қадар Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобиль) воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чекловлар ўрнатилди

Жумладан:

- кунлик ва жума намозларини фақат масжиднинг очиқ ҳаводаги майдонлари(очиқ айвонлар, масжид ҳовлиси, масжидга туташ ички кўчалар)да тиббий ниқобда ва оралиқ масофани сақлаган ҳолда ташкил этилиши;

- 65 ёш ва ундан катта ёшдаги фуқаролар ҳамда сурункали касаллиги мавжуд шахсларга улар томонидан диний тадбирларни имкон қадар уй шароитида амалга ошириш;

- Республикада фаолият юритаётган бошқа диний конфессияларга мансуб диний ташкилотларда ҳам жамоавий ибодатларни юқоридаги тартиблар асосида амалга ошириш тавсия этилди.

Мавзуга доир:

28 июндан Тошкентга киришга чеклов қўйилмоқда

Ресторан, кафе ва кўнгилочар масканларнинг иш соати белгилаб берилди, шунингдек...

Тошкент шаҳрига киришга кимларга нисбатан чекловлар бўлмаслиги белгиланди

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1