1

Президент Чирчиқ дарёси бўйидаги қурилиш жараёнини кўздан кечирди

ЖАМИЯТ 26.06.2021, 08:48
Президент Чирчиқ дарёси бўйидаги қурилиш жараёнини кўздан кечирди

Маълумки, Президент жорий йилнинг 31 май куни Чирчиқ дарёси бўйини ободонлаштиришга оид лойиҳа тақдимоти билан танишган эди.

Дарёнинг Тошкент шаҳридан ўтган қисми 16 километрни ташкил этади. Ушбу масофада ўзанни қисқартириб, турли инфратузилма объектлари барпо этиш режалаштирилган. Биринчи босқичда Оҳангарон ва Бектемир кўчалари оралиғидаги 5 километр тартибга келтирилмоқда.

Кеча, 25 июнь куни Президент бу ердаги қурилиш жараёнини кўздан кечирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Бу қисмдаги ишлар 2021-2022 йилларда амалга оширилади. Натижада 34 гектардан зиёд майдон ҳосил бўлади.

Лойиҳа тўрт босқичдан иборат. Иккинчи босқичда яна 5 километр, учинчиси ва тўртинчи босқичларда 3 километрдан дарё ўзани тартибга келтирилади.

Умуман, бу ишлар натижасида 210 гектар қўшимча ер очилади. Бу ҳудуд кўкаламзорлаштирилиб, дам олиш масканлари, сайр йўлаклари ва маҳаллий автомобиль йўллари барпо этилади. Шунингдек, замонавий уй-жойлар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш иншоотлари қурилиши режалаштирилган.

Давлатимиз раҳбари бу ҳудуд шаҳар экологияси учун муҳимлигини таъкидлаб, кўпроқ дарахтлар экиш, аҳолини учун рекрацион жойларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1