АсосийSiyosat

Ташқи ишлар вазири АҚШга ташриф буюради

'Ташқи ишлар вазири АҚШга ташриф буюради'ning rasmi

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг АҚШга бўлажак ташрифининг саналари маълум қилинди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг Матбуот хизмати маълум қилди.

2021 йилнинг 27 июнь – 4 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Америка Қўшма Штатларида бўлади.

Ташриф дастурида АҚШ вазирлик ва идораларида қатор учрашувлар ҳамда музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган.

    Бошқа янгиликлар