АсосийЖАМИЯТ

Наманган вилоятидаги “Саховат” уйида тиббий кўрик ташкил этилди

Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизматининг хабар беришича, куни кеча Ўзбекистон Республик...

'Наманган вилоятидаги “Саховат” уйида тиббий кўрик ташкил этилди'ning rasmi

Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизматининг хабар беришича, куни кеча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Носирбек Абдуллаханов ташаббуси билан Наманган вилоятидаги “Саховат” уйида тиббий кўрик хайрия акцияси ташкил этилди.

Хусусий диагностика марказининг малакали шифокорлари тиббий ускуналар билан жиҳозланган мобиль диагностикали махсус автобусда мазкур меҳр-мурувват масканидаги якка ёлғиз нуронийлар, ногиронлиги бор кишилар, ишчи-ходимлар режавий ва чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Тиббий ижтимоий муассасада яратилган шароитлар билан танишган сенатор Н.Абдуллаханов ҳар бир яшовчи билан дилдан мулоқотда бўлди. Кексаларда қайсидир йўналишда шифокор маслаҳатига эҳтиёжлари бўлса, барча зарурий тиббий ёрдам кўрсатилишини билдирди.

Олий тоифали шифокор Э.Мирҳидоятов бошчилигидаги радиолог, кардиолог, уролог, невропатолог, акушер-гинеколог мутахассислар “Саховат уйи”да истиқомат қилаётган ҳамюртимизни тиббий кўрикдан ўтказиб, уларга керакли тавсия ва маслаҳатларини берди.

 

    Бошқа янгиликлар