Эл ардоғидаги актриса Тўти Юсупова 85 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Актриса 1936 йил 10 март куни Самарқанд вилоятида туғилган. У ижодий фаолиятини 1957 йилдан бошлаган Тўти Юсупова кино ва театрда қатор турли образларни яратди. У "Абдуллажон", "Кўнгил кўчалари", "Воиз", "Дилхирож", "Кичкина одамлар", "Шабнам", "Жазо", "Ожиза", "Назира", "Берлин-Оққўрғон" каби кўплаб фильмларда суратга тушган.
Актрисани халққа танитган машҳур ролларидан бири "Келинлар қўзғолони" спектаклидаги Сотти образи.
Тўти Юсупова кино ва театрдаги самарали меҳнати учун "Эл-юрт ҳурмати", "Фидокорона хизматлари учун", "Меҳнат шуҳрати" орденлари билан тақдирланган.
27.06.2021, 09:36
Аввалроқ, Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупова вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Маданият вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупованинг вафоти ҳақидаги хабарларни рад...