АсосийJamiyat

Сенат Раиси журналистларнинг касб байрами муносабати билан табрик йўллади

'Сенат Раиси журналистларнинг касб байрами муносабати билан табрик йўллади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаев журналистларнинг касб байрами муносабати билан табрик йўллади. 

"27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни республикамизда бир неча йиллардан буён  анъана сифатида  кенг миқёсда нишонланиб келинмоқда. Ушбу байрам нафақат соҳа ходимларининг, балки бутун жамиятимиз учун хам муҳим аҳамият касб этади.

Бугун давлатимиз ва жамиятимизнинг ривожланишида соҳа ходимларининг улкан ҳиссалари бор. Улар мамлакатимиздаги сиёсий, иқтисодий-ижтимоий, маданий жараёнларни, дунёда юз бераётган воқеаларни халқимизга холисона етказиб беришдек масъулиятли вазифани сидқидилдан бажариб келмоқдалар.

Жонкуяр, фидойи касб эгалари адолат ва ҳақиқатни қарор топтириш йўлида Ватанимиз манфаатларини, обрўсини юксалтириш учун бор билимлари, салоҳиятларини сафарбар этмоқдалар.

Улар бундан кейин хам янгиланиб бораётган Ўзбекистоннинг тараққиёти йўлида тинмай меҳнат қилишларига, юртимизнинг ижобий имиджини шакллантириш ишларига катта ҳисса қўшишларига ишонамиз.

Азиз дўстлар!

Сизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат тилайман! Қаламингиз ҳамиша ўткир бўлиб, сермазмун ижод қилишдан асло чарчаманг!", – деган Сенат Раиси ўзининг телеграм саҳифасида.

Бошқа янгиликлар