1

Коронавирус: Ўзбекистонда яна 469 нафар бемор ва икки ўлим қайд этилди

ЖАМИЯТ 28.06.2021, 10:23
Коронавирус: Ўзбекистонда яна 469 нафар бемор ва икки ўлим қайд этилди

Кеча юртимизда 469 нафар кишида касаллик қайд этилиб, икки нафар бемор вафот этди, дея хабар берди ССВ.  

2021 йил 27 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 109692 (+469) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

-33 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

-13 нафари Андижон вилоятида,

-17 нафари Бухоро вилоятида,

-35 нафари Жиззах вилоятида,

-11 нафари Қашқадарё вилоятида,

-4 нафари Навоий вилоятида,

-26 нафари Наманган вилоятида,

-58 нафари Самарқанд вилоятида,

-13 нафари Сирдарё вилоятида,

-39 нафари Сурхондарё вилоятида,

-48 нафари Фарғона вилоятида,

-30 нафари Хоразм вилоятида,

-39 нафари Тошкент вилоятида,

-103 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Касалликдан соғайганлар жами 105780 (+774) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 731 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3181 нафар бемор даволанмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1