АсосийSiyosat

Туркия вице-президенти Ўзбекистонга келади

'Туркия вице-президенти Ўзбекистонга келади'ning rasmi

Айни пайтда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов иштирокида брифинг бўлиб ўтмоқда.  

Унда маълум қилинишича,  Ўзбекистон президенти иштирокида бу ҳафтада ҳам ҳудудларга ташриф ва кўплаб йиғилишлар бўлиши кутилмоқда.

Бугун Туркия Республикаси Вице-президенти Фуат Октай билан учрашув, мис ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича йиғилиш бўлади.

Сешанба куни давлат активларини хусусийлаштириш жараёнлари, пайшанба куни узум етиштириш ва қайта ишлаш масалалари бўйича тақдимотлар ўтказилиши мўлжалланган.

Давлат раҳбари 30 июнь куни Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форуми доирасида ёшлар билан учрашади. Ҳафта давомида республика ҳудудларига амалий ташриф ҳам  режалаштирилган. Бу ҳақда қўшимча тарзда батафсил маълумот берилади.

    Бошқа янгиликлар