1

Тошкентда аёл қўп қаватли уйнинг 4-қаватидан ўзини ташлаб юборди (видео)

ЖАМИЯТ 28.06.2021, 12:34
Тошкентда аёл қўп қаватли уйнинг 4-қаватидан ўзини ташлаб юборди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Яшнобод туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин келиб чиққани боис, аёл ўзини тўртинчи қаватдан ташлаб юборгани акс этган видео тарқалди.  

ФВВнинг хабар беришича, мазкур ҳодиса Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Алимкент 1-тор кўчасидаги кўп қаватли уйларнинг бирида содир бўлган. 

Aниқланишича, хонадондаги мебел жиҳозида (4 кв.м.) ёнғин келиб чиққан. Натижада, меҳмонга келган фуқаро С.A. уйнинг орқа томонидаги деразадан чиқади. ФВВ ходимлари томонидан автонарвон ёрдамида қутқарув ишлари амалга оширилаётган вақтда аёлнинг қўллари толиқиб, тўртинчи қаватдан ўзини ташлайди. Фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага етказилди.  Жабрланган фуқаро травматология бўлимига олиб борилганда, у маст ҳолда бўлганлиги маълум бўлди. Ҳодиса оқибатида С.А.гa жиддий жароҳат етмаган. Ҳозирда унинг аҳволи ўнгланмоқда. Яқин кунлар ичида фуқарога жавоб берилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1