"Наманган ҲЭТК" АЖ ахборот хизматининг хабар беришича, бугун, 28 июнь Душанба куни “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг йиллик электр энергиясини режим бўйича етказиб берилишини таъминлаш ва электр қурилмалари ва тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария холатларини олдини олиш мақсадида, вилоятнинг:
-Наманган шаҳридаги 110/35/6 кВли “Олмазор” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, Наманган шахрининг “Навбахор”, “Порлоқ”, “Гулшан”, “Давлатобод”, “Янгитонг” МФЙлар ҳудудларида хамда “Нодир метал”, “Жахон метал”, “МК-11”, “Оромгох Файз”, “Траст банк”, “Арма”, “5-сонли Оила поликлиникаси” каби истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади.

-Тўрақўрғон туманидаги 110/10 кВли “Намуна” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, Тўрақўрғон туманининг “Озод”, “Ободон”, “Кўрғонча”, “Шохидон”, “Гулистон”, “Яндама”, “Кужрон” МФЙлар ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади;

Юқоридагилардан келиб чиқиб, истеъмолчилардан келтириладиган ноқулайликлар учун узр сўраймиз !
“Ишонч телефони” (69)-2287583






