АсосийJamiyat

Самарқанддаги мактабда директор текширувчилар учун пул йиғиб олишди деб айтилган хабарга изоҳ берилди

'Самарқанддаги мактабда директор текширувчилар учун пул йиғиб олишди деб айтилган хабарга изоҳ берилди'ning rasmi

 Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани 6-умумий ўрта таълим мактабида директор текширувчилар учун пул йиғиб олишди деб айтилгани ҳақидаги хабар тарқалганди. Вилоят прокуратураси ахборот хизмати мазкур ҳолатга изоҳ берди.

 Маълум бўлишича, ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан текширув ишлари олиб борилган. Аниқланишича, мактаб директори томонидан текширувчилар учун 150 минг сўмдан пул талаб қилингани акс этган аудиоёзув бўлса-да ўқитувчилар директорга пул  бермагани ҳақида кўрсатма бергани мутахассисларнинг далолатномаси ҳамда вилоят Халқ таълими бошқармасининг хизмат текшируви хулосасига кўра тасдиғини топмаган.

 Таъкидланишича, мактаб директори томонидан дарс вақтида ўқитувчиларга йиғилишлар ташкил қилингани ва қўпол муомалада бўлгани учун унга ҳайфсан интизомий жазоси берилган. Текширув натижасига кўра, прокуратура томонидан киритилган тақдимномага асосан директор ва икки нафар ўринбосари меҳнат қонунчилигини бузгани учун маъмурий жавобгарликка тортилган, пул йиғиш масаласини муҳокама қилгани учун яна бир нафар ўринбосар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Бошқа янгиликлар