АсосийЖамият

Ўзбекистонда 235 та қаттиқ маиший чиқиндиларни кўмиш полигонларининг 42 таси рекультивация қилинган

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмит...

'Ўзбекистонда 235 та қаттиқ маиший чиқиндиларни кўмиш полигонларининг 42 таси рекультивация қилинган'ning rasmi

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мутасаддилари  “2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси” ижроси юзасидан маълумот берди. 

Чиқиндиларни ташиб кетиш учун тадбиркорларга ҳудудларни давлат-хусусий шериклик асосида жалб қилиш механизмлари яратилмоқда, хусусан, маиший чиқиндилар билан ишлаш соҳасида ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш бўйича 8 та битим имзоланди.

Жорий йил бошидан буён чиқиндилар билан боғлиқ 6 913 та қонунчилик талаблари бузилиш ҳолати аниқланган. Ушбу ҳолатлар юзасидан фуқаролар ҳамда мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий чоралар қўлланилиб, 2 млрд сўм миқдорида жарималар расмийлаштирилган

Бошқа янгиликлар