1

Тошкентда йўқолиб қолган 13 ёшли Умар ибн Розийаллоху Усмон ўғли топилди

ЖАМИЯТ 29.06.2021, 10:14
Тошкентда йўқолиб қолган 13 ёшли Умар ибн Розийаллоху Усмон ўғли топилди

Бир муддат аввал қидирувга берилган, 2008 йилда туғилган Ўрмонов Умар ибн Розийаллоху Усмон ўғли топилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар берди. 

"Унинг ҳолати яхши, хавотирга ўрин йўқ.

Унинг қидирувида қатнашган барчага миннатдорчилик билдирамиз", - дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз,Ўрмонов Умар ибн Розийаллоху Усмон ўғли жорий йилнинг 3 июнь куни соат тахминан 21.30ларда  Чилонзор  тумани 19-мавзеда  жойлашган яшаш жойидан чиқиб, номаълум томонга ҳаракатланиб кетиб қайтиб келмаган эди

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1