1

Ўзбекистонда қарийб яна 500 кишида коронавирус аниқланди, икки бемор эса вафот этди

ЖАМИЯТ 29.06.2021, 10:36
Ўзбекистонда қарийб яна 500 кишида коронавирус аниқланди, икки бемор эса вафот этди

 Юртимизда касалланганлар сони 110 минг нафардан ошди, дея хабар бермоқда ССВ Ахборот хизмати.  Маълум қилинишича, 2021 йил 28 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 110190 (+498) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

-13 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

-16 нафари Андижон вилоятида,

-10 нафари Бухоро вилоятида,

-37 нафари Жиззах вилоятида,

-13 нафари Қашқадарё вилоятида,

-6 нафари Навоий вилоятида,

-26 нафари Наманган вилоятида,

-85 нафари Самарқанд вилоятида,

-15 нафари Сирдарё вилоятида,

-40 нафари Сурхондарё вилоятида,

-52 нафари Фарғона вилоятида,

-20 нафари Хоразм вилоятида,

-50 нафари Тошкент вилоятида,

-115 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Касалликдан соғайганлар жами 106416 (+636) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 733 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3041 нафар бемор даволанмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1