1

Aномал иссиқ ҳаво поездлар ҳаракат жадвалига ҳам таъсир қилиши мумкин

ЖАМИЯТ 29.06.2021, 17:10
Теглар: “Ўзтемирйўлйўловчи” AЖ
Aномал иссиқ ҳаво  поездлар ҳаракат жадвалига ҳам таъсир қилиши мумкин

Ўзбекистон Республикаси гидромеорология хизмати марказидан олинган хабарга кўра, 2021 йил 28 июндан бошлаб мамлакатимиз ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келди. Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати кечалари 22-25°, кундуз кунлари 38-41°, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 43° атрофида бўлади.  

“Ўзтемирйўлйўловчи” AЖ нинг хабар беришича, бундай иссиқ ҳаво пайтида пўлат излардаги ҳарорат янада юқори бўлади. Шу боис, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2021 йил 7 июл санасига қадар чўл ҳудудларида поездлар ҳаракат жадвалида ўзгаришлар кузатилиши мумкин.

Шарҳлар

Юртимизда қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади

23.10.2020, 01:06

Юртдошларимизнинг узоғини яқин қилиш ва уларга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида 2020 йил 3 ноябрдан ҳафтасига икки маротаба Тошкент-Шовот-Тошкент йўналишида 58/57 - сонли ёловчи пойездининг...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1