Қашқадарёда ФВВ ходимлари кичик кемада сузиб юрган одамларга амалий ёрдам кўрсатдилар, дея хабар бермоқда Вазирлик Ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, ҳодиса кеча тунда Қарши шаҳрида содир бўлган. 16 йўловчидан иборат кичик кема (катер) кўлнинг саёзлиги боис, унинг ўртасида қолиб кетган. Ушбу ҳолатдан чиқиб кетиш учун бир неча бор муваффақияциз уринишлардан сўнг кема эгаси Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув гуруҳини ёрдамга чақирган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари кемани соҳилга етказиб, йўловчиларни хавфсиз ҳудудга эвакуасия қилишган.
Ҳодисадан жабрланганлар йўқ, дейилади хабарда.






