Озодбек Назарбеков Тўти Юсупова ҳақида тарқалган совуқ хабардан сўнг уни кўргани борди (фото ва видео)
Бугун, 29 июнь куни Маданият вазири Озодбек Назарбеков Ўзбекистон Халқ артисти Тўти Юсупов...
Бугун, 29 июнь куни Маданият вазири Озодбек Назарбеков Ўзбекистон Халқ артисти Тўти Юсуповани йўқлаб борди. Бу ҳақда вазирнинг ўзи Телеграмдаги шахсий саҳифасида маълум қилди.
Бугун Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбек миллий академик драма театри онахон актрисаси Тўтихоним Юсуповани йўқладик.
Ҳамиша эл ардоғида бўлган Тўти ая билан суҳбатлашдик. Устоз санъаткор ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган миш-мишлар асоссиз, севимли онахон актрисамиз шогирдлари эъзозида. Устозларини ўз оналаридек парваришлаётган шогирдларининг меҳрибонлиги Тўти аянинг театрдаги бир неча йиллар давомидаги устозлик заҳматларининг самарасидир.
Муборак 85ёшни қарши олган онахон актриса билан суҳбатимиз давомида театр саҳнаси, тасвирга олиш жараёнларидаги қизиқ воқеаларни тингладик.
Таъкидлаш керакки, театр саҳнасида 65 йил давомида турли образдаги бетакрор сиймоларни жонлантирган актриса бир неча кинофильмлар, телесериалларда ҳам ўз ижодий "муҳри"ни қўя олган саноқли санъаткорлардан биридир.
Сир эмаски, болалигимизда экран қаршисидан қимирламай томоша қилганимиз "Келинлар қўзғолони" спектаклидаги Сотти образи бугунги авлод томонидан ҳам севиб кўрилади.
Учрашув аввалида Ли Сянь Лун Сингапур Президенти Тарман Шанмугаратнам ва Бош вазир Лоуренс Вонгнинг Ўзбекистон Президентига самимий саломи ҳамда эзгу тилакларини етказди\.