1

Тунда Ўртачирчиқдаги фабрикада ёнғин содир бўлди (видео)

ЖАМИЯТ 30.06.2021, 08:55
Тунда Ўртачирчиқдаги фабрикада ёнғин содир бўлди (видео)

Кеча, 29 июнь куни соат 21:58 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Ўртачирчиқ тумани “Тинчлик” МФЙ, Мунаввар кўчасида жойлашган "BARAKA DEKOR" МЧЖ да ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушди, дея хабар берди ФВВ Ахборот хизмати. 

Шунга кўра, бошқарма ёнғин-қутқарув экипажлари соат 22:07да воқеа жойига етиб бориб, соат 23:01да ёнғин ўраб олинган ва соат 23:14да батамом ўчирилган.  

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.  

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1