1

Навоийда фуқаролар қоидабузарликни тасвирга олиб "ГАИ"га юборадиган шахсни ушлаб, машинасини пачоқлаб ташлашди (видео)

ЖАМИЯТ 30.06.2021, 09:15
Навоийда фуқаролар қоидабузарликни тасвирга олиб "ГАИ"га юборадиган шахсни ушлаб, машинасини пачоқлаб ташлашди (видео)

Ижтимоий тармоқда “Хатирчида одамлар қоидабузарликни тасвирга олиб ГАИга юборадиган «қулоқ»ни ушлаб олишибди. Машинасининг ҳам дабдаласини чиқаришибди” сарлавҳаси остида видеолавҳа тарқалди.

Ҳолат юзасидан ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати муносабат билдирди. 

Аниқланишича, кеча, 29 июнь куни Навоий вилояти, Хатирчи тумани марказида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи бир неча шахслар ушбу туманда яшовчи фуқаролар Ш.А. ва С.О.ларни қоидабузарликни тасвирга олганликда гумонлаб, телефон аппаратларини тортиб олиб, бошқарувидаги “Спарк” русумли транспорт воситасига техник шикаст етказишган.

Ушбу ҳолатдан сўнг, барча шахслар ушланиб, Хатирчи туман ИИБ биносига олиб келиниб, ҳозирда қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1