Бугун эрта тонгда соат 07:00 лар атрофида Уйчи - Жийдакапа йўлида колодец қопқоғи йўқлиги сабабли Некция ва Жигули автомобили ўртасида мудхиш ЙТХ содир бўлган. Икки ҳайдовчи тан жарохат олиб туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Бу ҳақда муҳбиримиз Умида Қўшоқова хабар берди.

Колодец қопқоғларини йўқлигидан энди ЙТХлар бўлмоқда. Мутасадди ташкилот раҳбарлари эса шу ҳолат бўлгунга қадар ҳеч қандай амалий чора кўришмаяпти.







