АсосийЖАМИЯТ

Бугун Ўзбекистонда қуруқ ва иссиқ ҳаво кузатилади

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда иссиқ в...

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда иссиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво 36-41° гача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 43° гача исийди.

Пойтахтимизда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 39-41° атрофида бўлади.  

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 29-34° бўлади.

    Бошқа янгиликлар