ИИБ ахборот хизматига кўра, бу ҳақида аввал ҳам муносабат билдирилишига қарамай, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда яна қуйидаги мазмундаги ёлғон хабарлар кенг тарқаляпти.

Ички ишлар вазирлиги бу каби хабарлар, фуқаролар орасида ваҳима ва давлат органларига ишончсизлик уйғотиш мақсадида ўйлаб топилаётган бўхтон эканлигини, шунингдек, бундай масалаларга оид хабарларни тарқатиш зарурати юзага келган тақдирда, вазирликнинг таркибий ёки ҳудудий тузилмаларининг расмий саҳифалари ҳамда бошқа ОАВ орқали мурожаат қилишларини сўрамоқда.






