АсосийDunyo

НАТО ўз қўшинларини Афғонистондан олиб кетди

'НАТО ўз қўшинларини Афғонистондан олиб кетди'ning rasmi

НАТО қўшинлари пайшанба куни Афғонистоннинг Бағрам базасини тарк этишди. Бу ҳақида «Euronews» хабар бермоқда. Кобулнинг шимолида жойлашган аэропорт АҚШнинг Афғонистондаги операцияси бошланганидан бери йигирма йил давомида АҚШ қўшинлари учун асосий жой бўлган.

Мамлакатдан кўплаб  маҳаллий аҳолини тарк этаётгани чет эллик контингентни  ташвишга солмоқда.

«Афғонистондаги вазият унчалик тинч эмас, америкаликлар ҳозир кетмоқда ва биз келажакда бизни нима кутишини билмаймиз», дея тафсилот берган одамлардан  бири .

«Уларнинг мамлакатни тарк этаётгани яхши. Аммо ёмон томони шундаки, Афғонистондаги ишлар тобора қалтислашиб  бормоқда. Улар бу ерда бўлганларида кўпчилик иш билан таъминланган эди, аммо ҳозир улар йўқ», дейди яна бир маҳаллий аҳоли.

Италия ва Германия қўшинлари аллақачон Афғонистонни тарк этишган. Пентагон мамлакатидаги вазият Америка ҳарбийларини 11 сентябрга қадар олиб чиқиш режаларига таъсир қилмаслигини тасдиқлади.

Бунинг фонида Толибон бир қатор вилоятларда Афғонистон ҳукумат кучлари билан жанг қилиб, ҳужум бошлади.

Ҳозирги вақтда  Доҳада ҳокимият ва радикал ҳаракат вакиллари ўртасида тинчлик музокаралари тикланди. Расмий Кобулнинг таъкидлашича, улар «жуда суст суръатларда» ҳаракат қилмоқдалар.

Бошқа янгиликлар