1

Бугун Ўзбекистонда 44 даража иссиқ бўлади

ЖАМИЯТ 03.07.2021, 08:56
Бугун Ўзбекистонда 44 даража иссиқ бўлади

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун 3 июлда Ўзбекистонда иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Максимал ҳарорат қийматлари 38-41°, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 43-44° гача бўлади.

🔹Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди, фақат куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-14 м/с гача кучайиши мумкин. Кундузи ҳаво 39-41° гача исийди.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, байзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29-34° бўлади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1