2021 йил 2 июль куни Ўзбекитон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Вашингтон шаҳрида Америка давлатлари ташкилоти Бош котиби Луис Альмагро билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати маълум қилди.
Учрашув чоғида Ўзбекистон ва АДТ ўртасида турли соҳаларда шериклик алоқаларини ўрнатишнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди. Ўзбекистон ташқи сиёсат идораси раҳбари мамлакатимизга Ташкилот ҳузуридаги доимий кузатувчи мақомини тақдим қилиш масаласининг ижобий кўриб чиқилганлиги учун миннатдорлик билдирди.
Томонлар икки ва кўп томонлама даражадаги мулоқотни муносабатларга тизимлилик характерини бериш орқали мустаҳкамлашдан манфаатдор эканликларини билдирди.






