АсосийЖАМИЯТ

"Олмалиқда катта концерт. Бу ёқда Зангиотада коронавирус беморлари тўлиб ётибди". Танқидларга муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда “Олмалиқда концерт, оралиқ масофа 1 см” ва “Бу ёқда Зангиотада корона...

'"Олмалиқда катта концерт. Бу ёқда Зангиотада коронавирус беморлари тўлиб ётибди". Танқидларга муносабат билдирилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “Олмалиқда концерт, оралиқ масофа 1 см” ва “Бу ёқда Зангиотада коронавирус беморлари тўлиб ётибди, қойил” мазмунидаги видеолавҳа тарқалиб муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ҳокимлиги ўз муносабатини билдирди.

Унга кўра, 2021 йилнинг 2 июл куни Олмалиқ шаҳридаги “ОКМК” стадионида “Ёшлар куни”га бағишланган гала-концерт тадбиридан аввал, яъни 1.07.2021 йил куни Олмалиқ шаҳар СЭО ва ЖС бўлими томонидан тадбир  атрофидаги жойларда, жами 2110 кв.м майдонида тўлиқ дезинфекциялаш-зарарсизлантириш ишлари олиб борилган. Бу учун жами 70 та мутахассис сафарбар қилинган ҳамда тадбир давомида карантин қоидаларига риоя қилинишига аҳамият қаратилган. 

Стадионнинг кириш дарвозаси олдида 10-12 нафардан СЭО ва ЖС бўлими ходимлари тадбирга келганларни текширувдан ўтказиб, тиббий ниқоби йўқларга ниқоб тарқатилдган. Шунингдек, тадбирга келганлар оралиқ масофани сақлаган ҳолда (орадан камида битта курси оралатиб) ўтирилиши ташкил этилгани айтилмоқда.

Бошқа янгиликлар