АсосийСпорт

Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларига йўлланма олганлар тақдирланишди

Туризм ва спорт вазирлининг хабар беришига кўра, бугун Ўзбекистон спортчиларини 2021 йuл Я...

'Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларига йўлланма олганлар тақдирланишди'ning rasmi

Туризм ва спорт вазирлининг хабар беришига кўра, бугун Ўзбекистон спортчиларини 2021 йuл Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ҳамда ХVI Паралимпия ўйинларига сўнгги тайёргарлик жараёни билан боғлиқ ташкилий масалаларга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Азиз Абдухакимов, вазирлик ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари, спорт федерациялари ва ассоциацияларининг масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишган.

Унда дастлаб Олимпия ва Паралимпия ўйинларига йўлланмаларни қўлга киритган спортчилардан бир гуруҳи ҳамда уларни тайёрлаган тренерлар пул мукофотлари билан тақдирланиб, Президент қарорига мувофиқ, Олимпия ва Паралимпия ўйинларига йўлланма олган спортчиларнинг ҳар бирига 100 миллион сўм миқдирида, уларни тайёрлаган тренерларига эса 50 миллион сўм миқдоридаги пул мукофотлари учун сертификатлар топширилган.

Мукофотларни спортчилар ва тренерларга Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Туризм ва спорт вазири А.Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси Р.Шоабдурахмонов топширган.

Қуйида мукофотланган спортчи ва тренерлар билан танишинг:

 

Олимпия ўйинларига :
Сафаралиев Собир Хуснитдин ўғли – академик эшкак эшиш, 2000 м. LM 2x;

Тренери – Шугуров Дмитрий Владимирович;

Холмирзаев Шахбоз Иброҳим ўғли – академик эшкак эшиш, 2000 м. LM 2x;

Тренери – Дидрих Вячеслав Сергеевич;

Тахирова Мухтасар Жаҳонгир қизи – Ўқ отиш (10 м. милтиқдан отиш, 50 м. пневматик милтиқдан отиш);

Тренери – Кузнецова Елена Борисовна;
 

Паралимпия ўйинларига:

Исоқова Зиёда Абдуғаффор қизи – Паратаэквондо (-49 кг вазн тоифаси);

Тренери – Қўзиев Бобур Собирович;

Тохиров Зухриддин Зохир ўғли – Паратаэквондо (-61 кг вазн тоифаси);

Тренери – Қўзиев Бобур Собирович

Бошқа янгиликлар