“Ўзгидромет” маркази маълумотига кўра, июль ойининг биринчи ярмида юртимизга иссиқ ва қуруқ ҳаво оқимининг кириб келиши оқибатида об-ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши кутилмоқда. Шу сабабли Тошкент шаҳар ҳокимлиги аҳолига мурожаат билан чиқди.
"Кескин иссиқ ҳавода барча инсонлар, айниқса, сурункали касаллиги бўлган, диспансер назоратида турувчи беморлар, ёш болалар, ҳомиладор аёллар ва кексалар ўзларини ҳимоялашлари ниҳоятда муҳим.
Бундай шароитда аҳолимиздан зарурат бўлмаганда кўчага чиқмасликларини, уйдан ташқарида бўлганда сояда юришларини, кўпроқ суюқлик истеъмол қилишларини сўраб қоламиз.
Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва пойтахтимиз меҳмонлари, иссиқ ва қуруқ ҳавонинг салбий оқибатларидан ўзингизни асранг!",– дейилади ҳокимлик мурожаатида.