Деҳқонобод туманида шу йил 22 июнь куни соат 21:00ларда, вилоят ИИБ ходимлари томонидан яна бир оғуфурушнинг кирдикорлари фош этилди. Бу ҳақда ИИВ хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, Деҳқонобод тумани Тоғайтемир қишлоғида яшовчи М.Х. туманнинг “Деҳқонобод” МФЙ ҳудудидаги “Автошохбекат” ёнида Н.Ф.га 1021,2 грамм марихуана гиёҳвандлик воситасини 1.500 АҚШ долларига сотган вақтда вилоят ИИБ ва туман ички шшлар бўлими ходимлари томонидан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Деҳқонобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.