Деновда дарахтлар билан боғлиқ вазият биз ўйлагандан кўра жиддийроқ бўлиб чиқди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўзининг телеграм каналида маълум қилди.
"Туман марказидаги Шароф Рашидов, Намозгоҳ маҳалласидан ўтган йўл қатнов қисми ва бошқа ерларда ҳам юзлаб (балки минглабдир) қимматбаҳо дарахтлар ошкора кесиб ташланган, хатто ўтин сифатида сотувга қўйилганлари ҳам бор. Ҳар қадамда кесилган дарахт ўрнига дуч келиб йиғламоқдан бери бўласиз. Қонунсизликнинг чўққиси.
Вазиятга изох талаб қилишнинг кераги ҳам йўқми дейманда. Чунки Сурхондарёда қонунлар ишламаслиги, масъуллар қонун олдида жавоб бермаслигига кўпчилигимиз ўрганиб ҳам қолдик. Президент Фармони ҳам оёқ ости қилмоқда, лекин ҳамма жим...
Бу ҳудуднинг ўз қонуни борга ўхшайди: яшасин қонунсизлик, ўлсин она табиат!",–деган депутат Кушербаев.
25.11.2022, 12:40
Сал аввал, Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинлангани хабар...16.10.2021, 10:00
"UzAuto Motors" 4-позиция Chevrolet Cobalt’ни кутаётган мижозларга автомобил ўриндиғини иситиш модулисиз таклиф этмоқда. Ушбу комплектация 1 млн сўмни ташкил этади ҳамда ушбу сумма мижозга қайтариб...28.09.2021, 16:56
Ўзбекистонда 2021 йилнинг олти ойида 2544 нафар мансабдор шахс коррупция билан боғлиқ жиноятлари учун жавобгарликка тортилган. Давлат ва жамиятга етказилган зарар ҳозирча 592 млрд сўм....23.09.2021, 17:07
Қозоғистон телевидениесида “GM” дан автомобил сотиб олиш учун ойлаб кутаётганлар ҳақидаги мавзу ёритилди. "Олдиндан пулини тўлаб қўйиб автомобилини ола олмаётган ўзбекистонликлар сафи 30 мингдан ортди... Шунга...