АсосийJamiyat

Тошкентда бир кунда қарийб 1000 нафар фуқаро ниқоб тақмагани учун маъмурий жавобгарликка тортилди

'Тошкентда бир кунда қарийб 1000 нафар фуқаро ниқоб тақмагани учун маъмурий жавобгарликка тортилди'ning rasmi

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари пойтахтимиз аҳолиси томонидан карантин қоидаларига риоя этилишини назорат қилишмоқда. Биргина 3 июль куни карантин қоидаларига риоя этмаган ва тиббий ниқоб тақмаган 964 нафар фуқаролар маъмурий жавобгарликка тортилди, 4885 нафар фуқаролар эса огоҳлантирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддасига асосан, ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.  

"Ҳурматли фуқаролар, карантин қоидаларига риоя этишингиз авваламбор сизларнинг ва яқинларингизнинг соғлиғи учун керак. Тиббий ниқоб тақинг, ўзингизни ва атрофдагиларни коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилинг!",– дейилади ИИББ ахборотида.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар