Ижтимоий тармоқларга тарқалган "Жомбой ун заводи ёнидаги магазин ёнмоқда" деган видео тарқалди. Самарқанд вилояти ФВБ Ахборот хизмати вазият бўйича расмий маълумот бермоқда.
"5 июль куни соат 01:35да Жомбой тумани Самарқанд МФЙ, Буюк ипак йўли кўчасида жойлашаган “Жамбул жапи Барака сервис” МЧЖга қарашли автотурагоҳда турган Туркия давлати фуқароси ҳайдовчи Т.К. бошқарувидаги Қирғизистон Республикасига тегишли бўлган “VOLVO” русумли юк автомобили тўлиқ ёнган ҳамда Туркия давлати фуқароси ҳайдовчи С.К. бошқарувидаги Қирғизистон Республикасига тегишли бўлган “IVEKO” русумли юк автомобили қисман ёнган. Ёнғинга ЁҚЭ лари 01:48 да етиб бориб, 02:05 да ўраб олиниб, 02:40да ўчирилган. Ёнғинга 4та ЁҚЭ лар жалб этилган. Ёнғинда жароҳат олганлар йўқ.
"Ёнғиннинг сабаби ва зарари аниқланмоқда" дейилади хабарда.






