Соҳа мутахассисларининг хабар беришича, ҳафтанинг катта қисми давомида Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан қуруқ ва иссиқ ҳаво кириб келиши давом этади.
Ҳаво ҳарорати кечалари 25-27°, кундуз кундари 41-43°, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 44-46° гача бўлади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-8° га юқоридир.
Жума кунидан бошлаб республика ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан деярли салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади ва иссиқ аста-секин пасайишни бошлайди.






