Вазият юзасидан Самарқанд ИИБ расмий маълумот берди:
4 июль куни соат 17:30ларда ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган Х.Т. "Спарк" русумли автомобилда Самарқанд шаҳри, Рудакий кўчаси бўйлаб Беруний кўчаси томон ҳаракатланаётган вақтида пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган пиёда, 1965 йилда туғилган Д.М.ни уриб юборган.
Натижада, пиёда Д.М. тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.
️Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






