АсосийSport

Тошкент вилоятида Олимпиадага йўлланма олган спортчилар тақдирланди

'Тошкент вилоятида Олимпиадага йўлланма олган спортчилар тақдирланди'ning rasmi

Жорий йилнинг 2 июль куни Олмалиқ шаҳридаги ОКМК спорт мажмуасида “Ёшлар — бизнинг келажагимиз!” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди. Унда Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов Токиодаги Олимпия ҳамда Паралимпия ўйинлари учун йўлланмага эга бўлган спортчиларни турли хил совғалар билан тақдирлади. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Жумладан, тадбирда парасузиш спортидан Токио-2020 Паралимпия ўйинларига йўлланма олган Ислом Аслоновга 2 хонали уй, таэквондо WTF бўйича терма жамоа аъзоси Светлана Осипова ҳамда юнон-рум курашчиси Элмурод Тасмурадовларнинг ҳар бирига Spark автомобили, паралимпиячилар Шаҳноза Мирзаева ҳамда Ҳаитмурод Шерқўзиевга 50 миллион сўмдан пул мукофоти, Саиджаббор Дадахоновга эса замонавий спорт велосипеди совға қилинди.

Маълумот учун, Токио Олимпиадаси 23 июльдан 8 августгача бўлиб ўтади, унда Ўзбекистондан жами 62 нафар спортчи иштирок этади.

Бошқа янгиликлар