АсосийJamiyat

Сурхондарёда захирадаги ерни сотмоқчи бўлган фирибгар қўлга олинди

'Сурхондарёда захирадаги ерни сотмоқчи бўлган фирибгар қўлга олинди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жарқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Н.М. ноқонуний даромад орттириш мақсадида аслида туман ҳокимлиги захирасида бўлган 0,25 гектар ерни фуқаро А.га фирибгарлик йўли билан сотишни режалаштириб, туман кадастр ва давлат хизматлари марказида ишловчи танишлари орқали ҳужжатларни тайёрлаб бериш эвазига 70 млн сўмни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бошқа янгиликлар