Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтиш тезлашмоқда. Бу ҳақда Бош вазир Абдулла Арипов томонидан барча вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар, шунингдек маҳаллий ҳокимликларга топшириқ йўлланган.
Топшириқда 1 августга қадар қуйидагилар лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлиши таъминланиши кераклиги таъкидланган:
➖ барча жой ва кўча номлари;
➖ атамалар;
➖ ташкилотларнинг номлари;
➖ пешлавҳалар;
➖ оммавий тарғибот воситалари;
➖ реклама ва эълонлар;
➖ иш қоғозлари ва турли бланклар.






