Президент Шавкат Мирзиёев Республика онкология ва радиология тиббиёт марказига ташрифи давомида наманганлик Сабина Инсофалиева билан учрашган эди. Сабинага даво муолажалари буюрилган бўлиб, тегишли жарроҳлик амалиёти Россияда ўтказилиши керак эди.
3 июль куни Сабина Инсофалиева жарроҳлик муолажаларини ижобий якунлаб, Москвадан Тошкентга қайтиб келди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Матбуот хизмати маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Сабина Инсофалиева давлатимиз раҳбарининг Республика онкология ва радиология тиббиёт марказига ташрифи давомида у билан суҳбатлашиб, Йўл-патруль хизмати ходими бўлиш орсузида эканини айтганди..






