АсосийJamiyat

Наврўз Ризаев Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати раҳбари лавозимига тайинланди

'Наврўз Ризаев Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати раҳбари лавозимига тайинланди'ning rasmi

Парламент қуйи палатаси матбуот хизматини Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси Ризаев Наврўз Ибодуллаевич жамоатчилик асосида бошқаради. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати хабар берди. 

Н. Ризаев 1969 йил Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган. У “Қизил юлдуз” ордени, “Шуҳрат” медали, “Дўстлик” ордени билан мукофотланган.

Шунингдек, Н.Ризаев Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида турли лавозимларда фаолият юритган. Айниқса, "Таҳлилнома" дастури орқали ҳам яхши таниш.

    Бошқа янгиликлар