5 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Халқаро кун тартибининг долзарб жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Давлат раҳбарлари мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг, энг аввало савдо-иқтисодий соҳадаги шерикликнинг бугунги ривожланиш суръатини мамнуният билан қайд этдилар.
Президентлар Афғонистоннинг шимолий ҳудудларидаги аҳвол ёмонлашиши муносабати билан Марказий Осиёдаги вазиятнинг ривожига алоҳида тўхталиб ўтдилар. Ўзбекистон ва Россиянинг ваколатли идора ва ташкилотлари ўртасидаги мунтазам мулоқотлар ва яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди






