1

Бугун Ўзбекистонда жуда иссиқ ҳаво бўлиб, айрим ҳудудларда кучли шамол кузатилади

ЖАМИЯТ 07.07.2021, 07:42
Бугун Ўзбекистонда жуда иссиқ ҳаво бўлиб, айрим ҳудудларда кучли шамол кузатилади

 Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун, 7 июлда кундуз куни Ўзбекистон бўйича жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳароратнинг максимал қиймати 40-43° ни, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 44-46° гачани ташкил этади.

Пойтахтимизда қуруқ ва иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво кундузи 41-43° гача исийди.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 30-35° бўлади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1