Туркия давлатининг Aнқара маданият ва санъат клуби раҳбари Метин Ўзаслан Бухоро вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бухоро вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти хабар қилди.
Меҳмон Бухоро шаҳридаги тарихий обидалар, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиб, Ўзбекистон давлат филармонияси Бухоро вилоят бўлинмаси ансамблари билан яқиндан танишди.

Мулоқот чоғида келажакда туркий тилли халқлар маданияти ва санъатини кенг тарғиб қилиш бўйича қўшма лойиҳалар, концертлар ҳамда маданий тадбирлар ўтказиш режалари белгиланди.
Ташриф якунида Метин Ўзаслан иштирокида Бухоро шаҳридаги Нодир Девонбеги ҳамда тоқи саррафон тарихий обидаларида жамоа ансамбллари билан ижодий учрашув ташкил қилиниб, кичик концер дастури намойиш қилинди.








