АсосийMadaniyat

Беҳбудий ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинмоқда

'Беҳбудий ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинмоқда'ning rasmi

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан "Brand pro media" киностудияси томонидан Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақида ҳужжатли фильм тасвирга олинмоқда. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

Фильмда таниқли драматург, публицист, жамоат арбоби Беҳбудийнинг ҳаёт ва ижод йўли ҳақида ҳикоя қилинади. Фильм сценарий муаллифи Абдухамид Муxторов, режиссёр Иброҳим Аҳмедов, оператор Сардор Анваров. Ҳужжатли фильмнинг суратга олиш ишлари Самарқанд ва Тошкентда бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Ўтган йил режиссёр Бақо Содиқовнинг "Маҳмудхўжа Беҳбудий" тарихий-бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтган эди. Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги бағишлаб мазкур бадиий фильм асосида 6 қисмли сериал ҳам яратилди.  "Маҳмудхўжа Беҳбудий"  сериалининг сценарий муаллифлари Бақо Содиқов ва Улуғбек Содиқов, режиссёр Бақо Содиқов.

    Бошқа янгиликлар