АсосийЖАМИЯТ

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси марказий аппаратидаги вакант лавозимга қайта очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ветеринария ва чорвачиликни...

'Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси марказий аппаратидаги вакант лавозимга қайта очиқ танлов эълон қилинди'ning rasmi

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда Қўмита марказий аппаратидаги қуйидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилди:

Инновацион фаолият, фан ва таълим соҳасини ривожлантириш бошқармаси Таълим соҳасини  ривожлантириш бўлими бош мутахассиси;

— Ички аудит хизмати бўлими бошлиғи;

— Ташкилий-назорат, статистика ва таҳлил бошқармаси бошлиғи ўринбосари;

— Ҳайвонлар соғлигини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи;

— Молиявий-иқтисодий таҳлил, харажатларни режалаштириш ва бухгалтерия ҳисоби бўлими бош мутахассиси;

— Ветеринария фаолиятини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш бошқармаси бош мутахассиси.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан рўйхатдан ўтишлари, мавжуд вакант лавозимларни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 7 июлдан 16 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

* Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

 * Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма 

    Бошқа янгиликлар