АсосийЖАМИЯТ

Марҳум Мирза Азизовнинг рафиқаси Тожибар Азизова коронавируснинг кучига ишонмаганини тан олди (видео)

Хабарингиз бор, Ўзбекистон халқ артисти, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театр...

'Марҳум Мирза Азизовнинг рафиқаси Тожибар Азизова коронавируснинг кучига ишонмаганини тан олди (видео)'ning rasmi

Хабарингиз бор, Ўзбекистон халқ артисти, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри директори Мирза Азизов 2021 йил 16 апрель куни 58 ёшида коронавиурсдан вафот этди.

Ушбу касаллик хавфига ҳамон ишонқирамай қараётган фуқаролар бор бўлиб турган айни пайтда "Замон" информацион дастурида марҳум Мирза Азизовнинг рафиқаси Тожибар Азизова уларнинг оиласига касаллик олиб келган кулфат ҳақида гапирди.

"Бу касалликка биз ҳам бошида ишонмадик, сабаби бу вирус билан атрофимизда яқинларимиз оғримаган эди. Шундан сўнг оилавий касалландик. Бизда енгил формаси экан, қизим уч кун, келинимиз 5-6 кун, мен эса 9 кун шифохонада ётиб чиқдим. Турмуш ўртоғим эса 18 кун жонлантириш бўлимида ётдилар. Бироқ, ҳар қанча ҳаракат қилсакда, уларни олиб қола олмадик", - дея йиғлайди актёрнинг рафиқаси.

Шунингдек, Тожибар Азизова вакцина олишга бефарқ бўлган фуқароларга ҳам ўз маслаҳатини берди. 

"Биз ушбу касалликдан катта жабр кўрган тирик гувоҳмиз, агар вакцинани турмуш ўртоғим ҳаёт пайтида олиш имкони бўлганида ўша вақтдаёқ олган бўлардик. Вакцинага бефарқлик бу вирусга бефарқликдир", - дейди Тожибар Азизова. 

Эслатиб ўтамиз, коронавирус айни пайтга қадар яна бир неча санъат вакилларининг ҳаётига зомин бўлди. Хусусан, 2020 йил 30 август куни Ўзбек миллий академик драма театри директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатҳулла Маъсудов 57 ёшида коронавирусдан вафот этди. “Сотти” образи билан ўзбек халқинигн меҳрини қозонган Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова 2020 йил 25 август куни коронавирус ва пневмония хасталигидан сўнг 73 ёшида оламдан ўтди.

Мавзуга доир:

Коронавирусга чалинган Толибжон Исроилов Зангиотадаги шифохонадан халққа мурожаат қилди (видео)

    Бошқа янгиликлар