Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалига 2021/2022 ўқув йилида бакалавриатнинг кундузги таълим шакли учун қуйидаги йўналишлар бўйича ҳужжатлар топширилади:
- Зооинженерия: (Фаолият турлари бўйича);
- Ветеринария медицинаси (йирик шохли моллар касалликлари);
- Ветеринария диагностикаси ва лаборатория ишлари;
- Ветеринария-санитария экспертизаси;

Мазкур йўналишлар бўйича филиалга жами 375 нафар талаба қабул қилинади.
Шунингдек, янги ўқув йилидан бошлаб, филиалда кундузги таълим шакли бўйича Ветеринария-санитария экспертизаси йўналиши ҳам қўшилди. Зооинженерия (Фаолият турлари бўйича) ҳамда Ветеринария диагностикаси ва лаборатория ишлари каби йўналишлар бўйича эса сиртқи таълим йўлга қўйилди.
Унга тўлов-контракт асосида жами 50 нафар талаба қабул қилинади.






