АсосийJinoyat

Нурафшонда сифатсиз гўштни 42 минг сўмдан пуллаётган шахслар қўлга олинди

'Нурафшонда сифатсиз гўштни 42 минг сўмдан пуллаётган шахслар қўлга олинди'ning rasmi

  Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти хабар берди.

 Маълум бўлишича, ИИБнинг Нурафшон шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда,  З.Ю. ва Н.Х.лар олдиндан тил бириктириб истеъмолга яроқлилиги тўғрисида маълумотномаси бўлмаган 50 кг гўштни ҳар бир килосини 42 минг сўмдан ҳисоблаб жами 2,1 млн сўмга фуқарога сотаётган вақтида қўлга тушган.

  Тадбир жараёнида З.Ю.га қарашли уйнинг омборхонасида ташкил этилган яширин цехдан 386 кг сифатсиз гўшт ашёвий далил сифатида олинган.    

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар