1

Хоразмда 82 ёшли аёл катта ариққа тушиб кетди

ЖАМИЯТ 08.07.2021, 13:53
Теглар: ФВВ, ариқ
Хоразмда 82 ёшли аёл катта ариққа тушиб кетди

Фавқулотда вазиятлар вазирлигининг муълум қилишича, 2021 йилнинг 7 июль куни Шовот тумани Катқалъа маҳалласида яшовчи  82 ёшли фуқаро О.А. ўзинининг эҳтиётсизлиги оқибатида Қиёт маҳалласидан оқиб ўтган ариққа тушиб кетади.

 Шу ҳудудда сувда содир бўлиши мумкин бўлган ноҳуш ҳодисаларни олдини олиш мақсадида хизмат олиб бораётган Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими инспектори катта лейтенант Темур Рахманов бу ҳодисани кўриб қолиб, ёрдамга шошади. Аёлни эсон-омон сувдан олиб чиқиб, биринчи тиббий тиббий ёрдамни кўрсатади. 

Тез тиббий ёрдам машинаси билан туман шошилинч тиббий ёрдам бўлимига олиб борилади ва зарур муолажалар кўрсатилади.    

Ходимнинг ўз вақтида тўғри ҳаракатларни амалга оширганлиги туфайли бир фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1