1

Бугун Ўзбекистон бўйлаб иссиқ аста-секин пасайишни бошлайди

ЖАМИЯТ 09.07.2021, 08:04
Бугун Ўзбекистон бўйлаб иссиқ аста-секин  пасайишни бошлайди

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун, 9 июлда кундуз куни Ўзбекистон бўйича аста-секин иссиқ пасайиши давом этади, иссиқнинг бундай пасайиши кеча республика ҳудудининг шимоли-ғарбий ҳудудларида бошланган.

Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва чўл ҳудудларида 44-47° иссиқдан сўнг ҳарорат 32-37° гача пасаяди. Қолган ҳудудларда иссиқ бироз пасаяди. Ҳаво ҳарорати 35-40°, баъзи жойларда 42° гача, Сурхондарё вилоятида 44-46° гача атрофида бўлади. Республика бўйича баъзи жойларда ҳаво массаси ўзгариши ҳисобига шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 40-42° бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1